“Livan yangi G‘azoga aylanmasligi kerak” — Antoniu Guterrish
- Nashr qilingan sana : 23/06/2024 soat 04:32
Birlashgan Millatlar Tashkiloti bosh kotibi Antoniu Guterrish Livan va Isroil o‘rtasidagi chegaradagi taranglik xavfli darajaga yetib, mintaqaviy inqirozga tahdid solayotgani haqida ogohlantirdi.
“Birgina o‘ylamasdan qilingan qadam, bitta noto‘g‘ri hisob-kitob falokatga olib kelishi mumkin, buni tasavvur qilish ham qo‘rqinchli”, — deya bosh kotib so‘zlarini keltiradi G‘arb OAV.
“Ochig‘ini aytaylik: mintaqa aholisi, butun dunyo Livanning yangi G‘azoga aylanishiga yo‘l qo‘ymaydi”, — deb ta’kidladi Guterrish.
U xalqaro hamjamiyat aniq tushuncha berishi zarurligini ta’kidladi: Isroil-Livan chegarasidagi muammoni harbiy yo‘l bilan hal qilishning iloji yo‘q, keskinlikni yumshatish zarur.
HAMASning Isroilga hujumi va G‘azo sektorida Isroil harbiy amaliyoti boshlanganidan so‘ng Livanda joylashgan Hizbulloh jangchilari va Isroil harbiylari chegarada bir-birlarining pozitsiyalarini o‘qqa tutmoqda.
Avvalroq Qatar tashqi ishlar vaziri Muhammad bin Abdulrahmon Ol Tani Madridga tashrifi chog‘ida G‘azo sektorida zudlik bilan o‘t ochishni to‘xtatish orqali mintaqaning boshqa hududlarida vaziyat yomonlashuvining oldini olsih mumkinligini aytdi.
Shu bilan birga, u vositachilar G‘azoda sulh tuzishga urinishda ma’lum muvaffaqiyatlarga erisha olganini ta’kidladi.
АҚШ делегацияси Термизда
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Афғонистон АҚШ миссияси ишлари бўйича ишончли вакили Декер Карен хоним бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Улуғбек Қосимов Афғонистон билан ўзаро савдо, иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар ...
Ҳамкорлик йўлидаги учрашув
Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Хитойнинг бир гуруҳ ишбилармон вакилларини қабул қилди. Дастлаб, “Hebei Taiqian Technology Co., Ltd” компанияси раҳбари Яо Гуиҳонг томонидан пахта экишда ўзига хос Хитой технологияси ...
Дональд Трамп иккинчи теледебатдан воз кечди
Дональд Трамп рақиби Камала Харрис билан иккинчи теледебатдан воз кечди. У бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилган. Трамп ўз постида Харрисни «жангда мағлуб бўлган боксчи»га қиёслади. У «реванш ...
Путин: 30 дан ортиқ давлат BRICS’га кириш истагини билдирди
Россия Президенти Владимир Путин 30 дан ортиқ давлат BRICS’га кириш истагини билдирганини айтди. Бу ҳақда Россия раҳбари BRICS’га аъзо давлатлар хавфсизлик масалалари бўйича масъул вакиллари билан учрашувда маълум қилди. “Бизнинг ...
Эрон Президенти Ислом давлатлари ўртасида иттифоқ тузишга чақирди
Эрон Президенти Масъуд Пезикиян Европа Иттифоқи тажрибасига ўхшаб мусулмонлар мамлакатлари орасидаги чегараларни олиб ташлашни таклиф қилди. Бу Ислом давлатлари ўртасида яқинроқ бирдамликни таъминлаб, хорижий санкцияларни бартараф қилишини айтган. Бу ҳақида ...
Эрон афғонларни депортация қилмоқда
Эрон 2025 йил март ойи охиргача 2 миллионга яқин ноқонуний афғонларни депортация қилмоқчи. Бу ҳақида Эрон ҳуқуқ-тартибот кучлари қўмондони Аҳмад Ризо Радан маълум қилган деб хабар бермоқда Спутник Афғонистон. Хабарда ...
Байден қатлиомда иштирок этгани учун айбланиши мумкин
Институционал вакиллар, собиқ дипломатлар ва фаоллардан ташкил топган ўнга яқин инсон ҳуқуқи фаоли АҚШ Федерал судини давлат раҳбари Жо Байден маъмуриятини Ғазо секторидаги қатлиомда шерикликда айблаган ишини қайта кўриб чиқишга ...
Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия махсус хизматлари учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Туркия Республикалари Президентлари ўртасида эришилган келишувларга мувофиқ, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати марказий аппаратида ДХХ раиси Абдусалом Азизов Иброҳим Қалин раҳбарлигидаги Туркия Миллий ...
Ўзбекистон делегацияси Осиё-Африка ҳуқуқий маслаҳатлашув ташкилоти анжуманида қатнашди
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё-Африка ҳуқуқий маслаҳатлашув ташкилоти (Asian-African Legal Consultative Organization – AALCO)нинг 62-йиллик анжуманида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси илк бор кузатувчи сифатида иштирок этмоқда. 1956 ...
Саудияда Жаҳон сунъий интеллект саммити бўлиб ўтмоқда
Ислом ҳамкорлик ташкилоти ахборот агентликлари иттифоқи – UNA-OIC маълум қилишича, Саудия Арабистонида Маълумотлар ва сунъий интеллект бошқармаси (SDAIA) томонидан ташкил этилган учинчи Жаҳон сунъий интеллект саммити давом этяпти. Анжуманда Таълим, ...
АҚШ давлат департаментининг махсус маслаҳатчиси Бухорода
АҚШ давлат департаментининг халқаро ногиронлик сиёсати бўйича махсус маслаҳатчиси Сара Минкара Бухорода бўлди. Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган меҳмонни Олот чегара божхона постида Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Фируза Ибрагимова кутиб ...
Профессионал космонавт бўлмаганлар очиқ коинотга парвозни амалга оширишди
Кеча тарихда биринчи марта профессионал космонавт бўлмаганлар очиқ коинотга парвозни амалга оширишди. Ҳар қандай космик парвоз бир неча йиллар давомида кўп босқичли тайёргарликдан бошланади. Космонавтлар турли жисмоний тайёргарликдан ўтишади. Одатда, ...