BMT “Tolibon” hukumatini tan olish masalasini rad etdi
- Nashr qilingan sana : 3/07/2024 soat 17:46
BMT rahbariyati “Tolibon”ning Afg‘onistondagi hokimiyati qonuniyligini tan olish masalasini oshkora rad etgan. Bu haqda Fox News manbasi xabar berdi.
Manbada aytilishicha, 1-iyul kuni Qatar poytaxti Dohada BMT va “Tolibon” vakillari ishtirokida ko‘p millatli muloqot bo‘lib o‘tgan. Unda Kobulning norasmiy hukumatini xalqaro miqyosda tan olish masalasi muhokama qilingan.
Ikki kunlik yig‘ilish yakunida BMT hayʼati “Tolibon”ni tan olish masalasini rad etgan. Xalqaro hamjamiyat va Afg‘onistondagi hukmron norasmiy kuch o‘rtasidagi uchrashuvlar tashkilotni tan olish uchun emas, balki uni xalqaro meʼyorlarga moslashishga undash uchun o‘tkazilishi taʼkidlangan. Toki “Tolibon” o‘z boshqaruvi va xalqaro pozitsiyasini o‘zgartirmas ekan, uning BMT oldidagi maqomi so‘roq ostida qolaveradi.
30-iyun va 1-iyul kunlari Qatar poytaxti Dohada bo‘lib o‘tgan yig‘ilishda 20 ga yaqin davlatlar vakillari ishtirok etgan. Ushbu uchrashuv “Tolibon” ishtirokida BMT tomonidan tashkil etilgan birinchi anjuman ekani xabar berilgan.
Ushbu formatdagi ilk uchrashuv joriy yilning fevral oyida tashkil etilgan edi. Biroq unda “Tolibon” vakillari ishtirok etmagan. Tomonlarning bir-birlariga qo‘ygan reallikdan uzoq talablari oqibatida xalqaro darajadagi uchrashuv chippakka chiqqan.
Dohadagi yig‘ilishda “Tolibon” delegatsiyasiga Zabihulloh Mujohid rahbarlik qilgan. Yig‘in doirasida turli mamlakatlar vakillari bilan tor doiradagi uchrashuvlar ham tashkil etilgan.
Yig‘ilishda BMT “Tolibon”ga o‘z talablarini eslatgan. Xalqaro hamjamiyat ruhini ifoda etuvchi tashkilot Afg‘onistonda o‘quvchi qizlarga maktabga chiqish uchun ruxsat berilmayotgani, afg‘on ayollarining huquqlari kamsitilayotgani, qurol-yarog‘ va narkotik kontrabandasi erkin tijoratga aylanayotgani hamda Afg‘oniston janubida qurolli terrorchi guruhlar taʼsiri oshayotganidan xavotirlarini bildirgan. Ushbu masalalar hal qilinmaguncha Afg‘oniston Amirligi hukumatini tan olish masalasida siljish bo‘lmasligi aytilgan.
Россия бош вазири бугун Ўзбекистонга келмоқда
Тошкент шаҳридаги ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда бошқа объектларга ташриф буюриш кўзда тутилган. Жорий йилнинг 9-10 сентябр кунлари Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин Ўзбекистонга ...
Путин Ҳаррисни қўллаб-қувватлагани учун Трамп ундан хафа
Оқ уйнинг собиқ раҳбари, АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан кўрсатилган номзод Дональд Трамп Россия Президенти Владимир Путиннинг ушбу сайловда Демократик партия номзоди Камола Ҳаррисни фаворит сифатида кўриши ҳақидаги гапларидан норозилигини билдирди. ...
Пезешкиён Эрон пойтахтини кўчиришни таклиф қилди
Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён мамлакат пойтахтини Теҳрондан Форс кўрфази соҳилларига кўчириш зарурлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Fars News” xabar berdi. “Мамлакат пойтахти сифатида Теҳрон муаммоларга дуч келмоқда, бизда пойтахт марказини ...
Ўзбекистонда футзал бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади
Ўзбекистонда футзал бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади Жорий йилнинг 14 сентябрь-6 октябрь кунлари мамлакатимизнинг Тошкент, Бухоро ва Андижон шаҳарларида футзал бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтади. 24 та миллий терма ...
Исроил генерали: “ХАМАС эмас, Исроил ҳалокатга учрамоқда
Исроил армиясининг истеъфодаги генерали Ицхак Брик «Haaretz» газетасида Ғазо секторида олиб бораётган Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг урушини танқид қилиб чиқди. “Исроилнинг бу стратегиясини ғалаба келтирмайди, балки ҳалокатга етаклайди”, деб қўшимча ...
WP: республикачилар АҚШ кучларининг Афғонистондан чиқарилиши тўғрисидаги текширувни кенгайтирмоқчи
АҚШ Конгрессидаги Республикачилар Афғонистон америкалик кучларнинг олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ текширувни кенгайтириш ҳақида ўйламоқда, президентликка номзод Дональд Трамп Демократларнинг сайловолди дастурини марказий танқид қилиш мазуига айлантирмоқчи. Бу ҳақда The ...
Германия Журналистлар уюшмаси Шольцни танқид қилиб чиқди
Германия Журналистлар уюшмаси (DJV) Мика Бойстер канцлер Олаф Шольцни мамлакат ҳукмрон коалицияси фаолиятини матбуотда ёритиш тўғрисидаги мурожаатини танқид қилиб чиқди. -Канцлернинг вазифаси – сиёсат юргазиш, журналистларнинг саволларига жавоб бериш, мавзуини ...
МРБ ва MI6 раҳбарлари Россия, Хитой ва ИШИД таҳдидидан огоҳлантирди
АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бёрнс ва MI6 раҳбари Ричард Мур икки давлат дуч келаётган “мисли кўрилмаган таҳдидлар” ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда уларнинг “Financial Times” нашрида чоп этилган биринчи ...
Мирзиёев Бухорода Назарбоев билан учрашди
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Бухоро шаҳрини зиёрат қилиш учун Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” хабар берди. Маълум қилинишича, бугун, 7 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрида бўлиб, ...
Хитойнинг валюта захираси кучаймоқда
Aвгуст ойида Хитойнинг валюта захираси 2015 йилдан буён энг юқори даражага кўтарилди. Бунга асосий сабаб AҚШ долларининг умумий заифлашувидир. Расмий маълумотга кўра, Чин мамлакати валюта захираси ўтган ой 31,8 ...
Ўзбекистон Президенти паралимпия ўйинлари чемпионлари билан суҳбатлашди
Президент Шавкат Мирзиёев Парижда бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларининг кейинги кунларида муваффақият қозонган спортчиларимиз билан телефон орқали суҳбатлашди. Дзюдочи Шерзод Намозов финалда рақибини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритган эди. Бу ...
Ўзбекистон Президенти: Хитой билан ҳудудлараро ҳамкорлик салоҳиятини самарали амалга ошириш тарафдори
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Тяньцзинь шаҳри партия қўмитаси котиби Чэнь Миньэр бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси делегациясини қабул қилди. Учрашув бошида Чэнь ...