Afg‘on huquq himoyachisi qamoqxonada “Tolibon” tomonidan jinsiy zo‘ravonlikka uchradi — The Guardian
- Nashr qilingan sana : 15/07/2024 soat 13:43
Afg‘onistonda “Tolibon” rejimiga qarshi chiqqan mahalliy huquq himoyachisi “Tolibon” qamoqxonasida guruh vakillari tomonidan jinsiy tajovuzga uchradi. Bu haqda The Guardian xabar berdi.
Nashrga ko‘ra, qurollangan shaxslar “Tolibon” qamoqxonasi devorlari ichida afg‘on huquq himoyachisini guruh bo‘lib zo‘rlagan va qiynoqqa solgan. Ular zo‘ravonlik harakatini telefonlariga suratga olishgan va keyinroq videoni jabrlanuvchiga yuborishgan. “Tolibon” agar qurbon guruhga qarshi kurashda davom etsa, videoni tarqatish bilan tahdid qilgan.
Ayolning tushuntirishicha, u “Tolibon”ga qarshi ommaviy namoyishda qatnashgani uchun hibsga olingan va hibsda bo‘lganida zo‘rlangan. Shundan so‘ng ayol Afg‘onistonni tark etishga muvaffaq bo‘lgan. Videotasvir unga mamlakatdan tashqarida “Tolibon”ga qarshi yana gapirganidan keyin yuborilgan.
The Guardian’ning yozishicha, Afg‘onistonda qamoqxonada saqlanayotgan ayollarga nisbatan jinsiy zo‘ravonlik holatlari ko‘payib bormoqda. Avvalroq “Tolibon” zino uchun ayollarni ommaviy kaltaklash va toshbo‘ron qilish qayta boshlanganini e’lon qilgan edi. Shunga qaramay, faollar ommaviy namoyishlar uyushtirishda va “Tolibon” rejimini tanqid qilishda davom etmoqda.
“Tolibon” vakili Zabihulla Mujohid qamoqxonalarda ayollarga nisbatan jinsiy zo‘ravonlik keng tarqalgani haqidagi da’volarni rad etgan.
Марказий Осиё давлатларининг иккинчи парламентлараро форуми ўз ишини бошлади
Хоразм вилоятининг кўҳна Хива шаҳрида Марказий Осиё давлатларининг иккинчи парламентлараро форуми ўз ишини бошлади. Форумда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон парламентлари раҳбарлари ва делегациялари, шу жумладан, ёшлар парламенти ва ...
Бўстонлиқда “Ўзбекистон – Миср” бизнес-форуми бошланди
Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида илк бор “Ўзбекистон – Миср” бизнес форуми иш бошлади. Очилиш маросимида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ...
Арманистон Европа Иттифоқи билан визасиз режим бўйича музокараларни бошлади
Мамлакат бош вазири Никол Пашиняннинг сўзларига кўра, ҳозирда Арманистонда мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Арманистон ва Европа Иттифоқи виза режимини кўриб чиқиш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда ...
Бугун шахмат Олимпиадаси старт олади
Кеча, 12 сентябрь куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси баҳслари бошланади. Ўзбекистон эркаклар жамоаси турнирнинг амалдаги чемпиони сифатида совринни ҳимоя қилади. 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг очиқ дастурида 193 та, ...
Тарихда илк бор ўзбекистонлик сумочи Жаҳон чемпионатида совриндор бўлди
Ўзбекистонлик спортчи Дурдона Абдужабборова сумо бўйича 25-жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. Бу Ўзбекистоннинг ушбу спорт тури бўйича халқаро майдондаги илк ютуғи бўлди. ...
Ҳаррис Трамп билан баҳсда ғалаба қозонди – CNN
АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод Камола Ҳаррис сайловдаги асосий рақиби республикачи Дональд Трамп билан баҳсда устун келди. Бу ҳақда CNN хабар берди. CNN томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, томошабинларнинг 44 ...
АҚШ ва Британия дипломатияси раҳбарлари Украинага боряпти
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми бугун Киевга келиши маълум бўлди. Давлат департаменти сайтида берилган хабарга кўра, дипломатлар Президент Владимир Зеленский ва “ҳукуматнинг ...
Эрон Президентининг илк хорижий ташрифи
Президент Масъуд Пезешкиён илк хорижий сафарини Бағдодга амалга оширди. Ироқ Бош вазири матбуот хизмати хабарига кўра, Эрон Ислом Республикаси раҳбарини пойтахт халқаро аэропортида ҳукумат бошлиғи – Муҳаммад Шиа Ас-Суданий кутиб ...
Ўзбекистон – Озарбайжон йиллик савдо айланмаси 26,5 фоиз ўсган
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Озарбайжон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳусейн Гулиев билан учрашди. Томонлар икки давлат раҳбарлари ўртасида шаклланган, қатъий ишончга асосланган муносабат ...
Хитой ва Россия қўшма машқ ўтказади
Хитой шу ойда Россия билан бирга “North-Joint 2024” қўшма ҳарбий машғулоти ўтказилишини эълон қилди. Мақсад – ҳарбийлар ўртасидаги “стратегик ҳамкорликни кучайтириш” ва “хавфсизликка таҳдидга биргаликда қарши курашиш” қобилиятини мустаҳкамлаш. ХХР ...
Харрис: Исроил ва Фаластин учун тенг хавфсизлик лозим
АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод Камала Харрис Фаластин-Исроил инқирозини икки давлат асосида ҳал этиш икки томон учун ҳам тенг равишда хавфсизлик чоралари таъминлаши керак. -Биз Исроил халқи учун хавфсизликни кафолатлайдиган ...
Трамп Байденни Украина масаласида Россия билан алоқа қилмаганликда айблади
АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Қўшма Штатларнинг амалдаги давлат раҳбари Жо Байденни Украина зиддиятини ҳал этиш бўйича Россия билан алоқа ўрнатмагани учун танқид қилиб чиқди. -Мен Украина Президенти Владимир Зеленский ...