Қуртулмуш: айрим мамлакатлар Украинадаги зиддиятнинг 2022 йилда тугашини истамаган эдилар

  • Nashr qilingan sana : 29/08/2024 soat 09:22
Print
A
A

Туркия парламенти спикери Нуъмон Қуртулмуш 2022 йилда Истанбулда Россия ва Украина можаросини ҳал этиш фурсати бўлган тақдирда зиддиятни битиришни истамаган айрим давлатлар ўртага чиқди, деб баёнот берди.
“Қатор шартлар билан икки томонга маъқул бўлган адолатли ва барқарор тинчликка эришиш учун якуний маррага анча яқин қолинган эди. 2022 йилда Истанбулда масала имзолашга етиб келган эди. Аммо айрим давлатлар можаронинг тугашини истамадилар. АҚШ Европа қитъаси билан Украинадаги зиддият воситасида бирлашиб, Россияни жиддий муаммо билан юзма-юз қолишини хоҳладилар”, деди Қуртулмуш Habertürk телеканалига мулоқот чоғида.
Унинг фикрича, “Украина Россияни мағлуб эта олмайди, Россия ҳам узоқ йиллик саъй-ҳаракати билан истаган мақсадига эришолмайди”.
Спикер Европада сиёсий вазият тобора оғирлашиб бормоқда, баланс кучи ўзгармоқда, деган.
Қуртулмушнинг таъкидлашича, бу шароитда Украина фонида Европанинг умумий ички муаммоларини ҳал этиб олмоқчи, аммо унинг оқибатида “Россия ва Украина халқлари жабр кўрмоқда”.

Print
A
A