Нетаньяху: Ғазодаги жангларда пауза бўлмайди

  • Nashr qilingan sana : 29/08/2024 soat 09:24
Print
A
A

Бош вазир Биньямин Нетаньяху маъмурияти N13 телеканалининг Исроил томонидан Ғазо секторидаги жанговор ҳаракатларда пауза беришга розилик бергани тўғрисидаги хабарни рад этиб чиқди.
“N13 телеканалининг гўёки Исроил Ғазо секторидаги жанговор ҳаракатларда пауза беришга розилик бергани тўғрисидаги баёнот ёлғон. Булар  полиомелитга қарши эмлаш учун жанговор ҳаракатлардаги тўхташ эмас, балки фақат Ғазо секторида маълум жойларни белгилаб олишдир”, дейилади ҳукумат хабарида.
Маъмуриятнинг аниқлик киритишича, эмлаш жойларини белгилаб олиш таклифи “хавфсизлик кабинетига таклиф этилди” ва “тегишли мутахассислар томонидан қўллаб-қувватланди”.

Print
A
A