Харрис Яқин Шарқдаги воқеалар ҳақида гапирди

  • Nashr qilingan sana : 30/08/2024 soat 10:00
Print
A
A

АҚШ вице-президенти ва Демократик партиядан давлат раҳбарлигига номзод Камала Харрис Фаластин-Исроил зиддияти ҳақида гапира туриб, “урушнинг тугаши керак”, деб баёнот берган.
CNN телеканалига берган суҳбатида “Ғазо секторида оташкесинни тўхтатиш ва гаровда ушлаб турилганларни озод этиш бўйича келишувга эришмоқ зарур. Бу урушнинг тугамоғи лозим”, деган.
Харрис, шунингдек, Фаластин-Исроил зиддиятини ҳал этишда “давлатлараро қарори устида ишлаш” зарурлиги тамойилига содиқлигини таъкидлаган.
Президентликка номзод сайловларда ғалаба қозонган тақдирда Исроилга қурол-аслаҳа етказиб беришни қисқартириш
тўғрисидаги журналист саволига аниқ жавоб бермаган. “Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш қобилиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги фикримни ўзгартиртирмайман”, деган Харрис.

Print
A
A