Боррель исроиллик икки вазирга санкция қўллаш таклифини киритди

  • Nashr qilingan sana : 30/08/2024 soat 10:04
Print
A
A

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати масалалари бўйича Олий вакили Жозеп Боррель Исроил ҳукуматининг икки вазирига нисбатан санкция қўллаш таклифини киритди. Бу ҳақда у ЕСнинг Брюсселда ўтган Ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашувида айтган.

“Мен вазирлар ва техник хизматлар муҳокамасига инсон ҳуқуқлари бузилаётгани учун исроиллик вазирларга нисбатан санкция қўллаш таклифини билдирдим. Ҳозирча ягона келишув йўқ, аммо жараён давом этмоқда. Вазирлар барча вазиятни эътиборга олиб, сиёсат қарор қабул қиладилар”, деган у.

Боррелнинг сўзларига кўра, ТИВ йиғилишида айрим мамлакатлар вакиллари исроиллик вазирларга нисбатан санкция қўллашга қарши чиқишган. Шу билан бирга, якдил қарор қабул қилиш устида ишлар давом этади.

 

Print
A
A