
Ўзбекистон Президенти фармони билан 522 нафар шахс афв этилди
- Nashr qilingan sana : 31/08/2024 soat 05:46

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрамининг ўттиз уч йиллигини нишонлаш арафасида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 522 нафар шахс афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 159 нафари асосий жазодан озод этилди, 303 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 60 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.
Афв этилганларнинг 19 нафарини чет эл фуқаролари, 56 нафарини аёл, 25 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 233 нафарини ёшлар (шулардан, 1 нафари вояга етмаган) ҳамда 27 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

Малайзия авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни йўлга қўяди
«Ўзавиация» агентлиги томонидан «Air Asia X Berhad» авиакомпаниясига Куала-Лумпур – Тошкент – Куала-Лумпур йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилди. Авиакомпания томонидан мазкур йўналишда парвозлар А330 ҳаво кемасида амалга ...

Жасим Муҳаммад Ал-Будаивий Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазири билан мулоқот қилди
Мамлакатимиз ташқи сиёсатида халқаро ва минтақавий ташкилотлар, молия институтлари билан самарали ва тизимли алоқаларни янада ривожлантириш доимо эътибор марказида экани ўлароқ, куни кеча Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши Бош котиби ...

Ўзбекистон-Туркия: ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ҳамда Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланаётгани, бу, шубҳасиз, давлатларимиз раҳбарлари ...

Ўзбекистон спортчилари Ҳарбинга етиб борди
Бугун, 7 февраль куни Хитойнинг Ҳарбин шаҳрида IX қишки Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Қитъанинг 34 та давлатидан 1 минг 300 нафарга яқин спортчи иштирок этадиган қишки Осиё ...

Малайзияга расмий ташриф якунланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди. Кеча Куала-Лумпур шаҳрида Президентимиз Бош вазир Анвар Иброҳим билан сермаҳсул музокара ўтказди. Саммит якунида Келажак авлодлар учун стратегик шериклик ...

Хитойлик ошпаз энг ингичка лағмон чўзиб, рекорд ўрнатди
Хитойлик ошпаз энг ингичка қўлда тайёрланган лағмон билан янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда UPI нашри хабар берди. Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтган телекўрсатувда хитойлик ошпаз Ли Энхай томошабинлар ва ...
“Самарқанд нони” ҳам патентланди
“Самарқанд нони” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 4 февраль куни дунёга машҳур “Самарқанд нони” Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва “Интеллектуал мулк ...
USAID жаҳондаги барча ходимларини маъмурий таътилга чиқармоқда
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) жаҳондаги барча ходимларини маъмурий таътилга чиқаради. «USAIDнинг бевосита ишловчи ходимлари бутун дунё бўйлаб маъмурий таътилга чиқарилади. Фақат асосий раҳбарият, миссиянинг ўта муҳим ва махсус вазифаларига ...
АҚШ БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашини тарк этди
АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (UNHRC) ҳамда БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA)дан чиқиши тўғрисидаги фармонни имзолади. ...
Вашингтондаги авиаҳалокатда ҳалок бўлган 67 кишининг жасади дарёдан олиб чиқилди
Вашингтонда American Airlines самолёти ва ҳарбий вертолётнинг ҳавода тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлган барча 67 кишининг жасадлари топилиб, дарёдан олиб чиқилди. Бир нафар шахсдан ташқари барча ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланган. Жорий ...
Теҳронда ИҲТ ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари учрашуви бўлиб ўтди
Эрон пойтахтида Қозоғистон раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Мамлакатимиз ТИВ раҳбари ўринбосари Бобур Усмонов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси ҳам қатнашган ...
Саудия Трампга жавоб қайтарди
Фаластин мустақил давлат сифатида тузилмас экан, Саудия Арабистони Исроил билан ҳеч қандай алоқа ўрнатмайди. “Reuters” ахборот агентлиги ёзишича, айни мазмундаги баёнот Президент Дональд Трамп АҚШ Ғазо секторини ўз қўлига олмоқчилигини ...
Siyosat

Dunyoda

АҚШ келаси ҳафта Украина бўйича тинчлик режасини эълон қилади — Bloomberg
Osiyo

Малайзия авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни йўлга қўяди
Iqtisod
