Трамп Россия билан муносабатлар ва ядро қуроли ҳақида

  • Nashr qilingan sana : 31/08/2024 soat 13:05
Print
A
A

Республикачи партиядан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Россия билан яхши муносабатлар ўрнатиш – энг мақбул йўл, деб айтган.

“Россия билан ёмон муносабатда бўлмоқдан, яхши бўлиш маъқул. Бу тўғри иш”, деган у Пенсильваниядаги тарафдорлари билан учрашув чоғида. Унинг баёноти RSBN медиакомпанияси томонидан намойиш қилинган.

Қўшма Штатларда президентлик сайловлари 5 ноябрда бўлиб ўтади. Унинг рақиби Республикачи партиядан номзод Камала Харрис, АҚШнинг амалдаги вице-президенти.

Трамп ўз чиқишида яна “менинг фикримча, мамлакатимиз ва бутун дунёнинг энг катта муаммоси ядро қуролларидир. Бу ҳали ҳеч ким кўрмаган даражадаги вайронкор кучдир. Унинг ҳеч қачон ишлатилмаслигини таъминлашимиз керак”, деган у.

Президентликка номзод АҚШ ҳанузгача бошқа бир давлатга нисбатан атом қуролини қўллаган ягона мамлакат бўлиб қолаётганини айтган. У бошқа давлатларнинг ядровий захираларини баҳолар экан, Хитой яқин тўрт-беш йил ичида АҚШни “қувиб етишига” ишонч билдирди.

Print
A
A