Қозоғистон ва Хитой ўртасида энергетика ҳамкорлиги

  • Nashr qilingan sana : 31/08/2024 soat 13:06
Print
A
A

QazaqGaz Миллий компанияси раиси Санжар Жаркешов PetroChina президенти Хуан Юнчжан ва PetroChina International ижрочи директори У Цзюньли билан учрашди, деб хабар берди Trend агентлиги.

Учрашув Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Саткалиевнинг Хитойга ташрифи доирасида ўтказилди.

Музокаралар чоғида томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Қозоғистон газини Хитойга экспорти масалалари муҳокама қилинди.

Биз стратегик характер ва буюк истиқболга эга бўлган PetroChina Company Limited билан кўп йиллик ўзаро манфаатлар асосидаги муносабатларни юксак қадрлаймиз, деди Жаркешов.

Учрашув якунида Миллий компания раҳбари QazaqGaz Хитойга қиш даврида экспорт маҳсулотларини етказиб беришни барқарорлаштириш ишида барча зарур чораларни кўришга сўз берди.

Print
A
A