Ўзбекистоннинг Паралимпия ўйинларидаги илк олтин медали

  • Nashr qilingan sana : 31/08/2024 soat 13:07
Print
A
A

Франция мезбонлик қилаётган XVII ёзги Паралимпия ўйинларида ҳамюртимиз Асила Мирзаёрова олтин медални қўлга киритди.

Асила пара енгил атлетика баҳсларининг аёллар ўртасидаги узунликка сакраш беллашувларида (Т11 класс) дастлабки уринишдаёқ 5,22 метр натижа қайд этиб, барча рақибларидан ўзиб кетган бўлса, бешинчи уринишда 5,24 метр натижа билан ўз рекордини яна янгилади.

Паралимпиячимиз 1996 йилги Атланта Паралимпия ўйинларида испаниялик Ортиз томонидан 5 метру 7 сантиметр натижа билан ўрнатилган рекордни янгилади.

Бугунга келиб, Ўзбекистон делегацияси 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.

Print
A
A