Ўзбекистон Презденти Шаҳидлар хотираси хиёбонида бўлди

  • Nashr qilingan sana : 31/08/2024 soat 13:08
Print
A
A

31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни. Шу муносабат билан Шаҳидлар хотираси хиёбонига давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, зиёлилар йиғилди.
Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Аждодлар ҳақига Қуръон тиловат қилинди. Элга ош тортилди.

– Мустақиллик байрами арафасида, бугунги тинчлик, эркинлик шароитида қаҳрамон боболаримизнинг пок номларини эслаш, табаррук хотираларига эҳтиром кўрсатиш биз учун ҳам қарз, ҳам фарз, – деди Шавкат Мирзиёев. – Шу боис дунёдан ўтган ватандошларимизнинг ҳам қадрини тиклаяпмиз. “Инсон – азиз, хотира – муқаддас” деган эзгу шиор ҳаётимиздан мустаҳкам жой олаяпти. Табаррук ёдгорлик мажмуалари бунёд этаяпмиз. Сўнгги уч йил ичида 1 минг 200 дан зиёд сиёсий қатағон қурбонларининг номини оқладик.

– Мустақиллик – Аллоҳ таолонинг эл-юртимизга энг катта марҳамати, неъмати. Ҳар бир кун, ҳар бир йилнинг қадрига етиб, шукроналик ҳисси билан яшаш керак. Аждодларимизни эъзозлаш, халқни рози қилиш бўйича савоб ишларни кўп қилсак, Худо доимо йўлимизни очиб беради, – деди Президент.

Ватан манфаати йўлида фидо бўлганларнинг охиратлари обод бўлсин, тинч-осойишта юртимизни Парвардигор ўз паноҳида асрасин, дея дуолар қилинди.

Print
A
A