1 декабрдан чет элликларнинг Россияга кириши учун янги қоида жорий қилинмоқда

  • Nashr qilingan sana : 1/09/2024 soat 10:48
Print
A
A

Россия Рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникация вазирлиги ҳукуматга 1 декабрдан бошлаб, чет эллик ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мамлакатга киришлари учун биометрик маълумотларини топшириш лойиҳасини амалга ошириш таклифини киритди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги маълум қилди.

Бу шахслар Шереметьево, Домодедово, Внуково, Жуковский аэропортлари ва автомобиль пунктларида юз кўринишлари ва бармоқ изларини топширишлари керак.

Виза режимида Россия кириш учун аввалгидек ҳужжатларни расмийлаштирадилар, бу масалада ўзгариш йўқ.

Эксперимент муваффақиятли ўтса, бу қоида доимий амал қила бошлайди.

Print
A
A