Вашингтон мэри 1 сентябрни “Ўзбекистон мустақиллиги куни” сифатида расман эълон қилди

  • Nashr qilingan sana : 2/09/2024 soat 09:43
Print
A
A

АҚШ пойтахти Вашингтон мэри Мюриел Баузер Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллигини юксак эътироф этди ва ушбу кунни Вашингтонда “Ўзбекистон мустақиллиги куни” сифатида расман эълон қилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
“Вашингтон шаҳри Америка Қўшма Штатларининг пойтахти сифатида Ўзбекистон мустақиллиги ва унинг жаҳон миқёсидаги аҳамиятини катта ҳурмат билан эътироф этади”, деган Мюриел Баузер.
“Қўшма Штатлар пойтахтида 1 сентябрнинг Ўзбекистон Мустақиллиги куни деб эълон қилиниши икки давлат ўртасидаги муносабатлар тобора мустаҳкамланиб бораётганининг ифодасидир. Сўнгги йилларда шаклланган ҳамкорлик ўзаро стратегик шериклик муносабатларининг ёрқин намунаси бўлиб, турли соҳаларда ҳамкорликнинг янада кенгайишига хизмат қилмоқда”, дейилади хабарда.
Мэрнинг махсус баёнотига кўра, АҚШ ва Ўзбекистон кўплаб соҳаларда, жумладан, чегара ва минтақавий хавфсизлик дастурлари, маданий ва гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инглиз тилида таълим беришни ривожлантириш бўйича мустаҳкам, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтирмоқда.

Print
A
A