2 сентябрда Исроилда умумий иш ташлаш бўлиб ўтади

  • Nashr qilingan sana : 2/09/2024 soat 13:19
Print
A
A

Исроилнинг «Гистадрут» касаба уюшмалари конфедерациси раиси Арнон Бар-Давид душанба куни, 2 сентябрь куни мамлакат ҳокимиятидан Ғазо секторида ушлаб турилганларни дарҳол озод этишга эришиш талаби билан бир кунлик умумий иш ташлаш тўғрисида эълон қилди.

-Мен Исроил халқини ва барча иқтисодий ташкилотларни кўчаларга чиқиб, иш ташлашга қўшилишларини сўрайман, деб баёнот берди етакчи i24 телканали намойиш этган чиқишида.

Бар-Давиднинг фикрича, асирларни озод этиш “сиёсий мулоҳазалар”га кўра келишувга борилмаяпти.

У бу хулосага исроиллик мулозимлар, хусусан, хавфсизлик тизими вакиллари билан мулоқотдан сўнг келганини таъкидлаган.

-Биз бошқа бундай қўл қовуштириб ўтира олмаймиз. Ғазо сектори туннелларида ватандошларимизни ўлдирилиши бемалол кузатиш тўғри бўлмаяпти. Келишув мақсадига эришишдан ортиқ бошқа муҳим иш йўқ, деб қайд этган у.

Print
A
A