Афғонистон делегацияси Хитойга борди

  • Nashr qilingan sana : 2/09/2024 soat 13:21
Print
A
A

Афғонистон муваққат ҳукуматининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Уруғ сертификати департаменти директори Сиддиқул Раҳмоний бошчилигидаги делегация Пекинга йўл олди.

Делегация Хитой ва Покистон иштирокида уч томонлама музокаралар ўтказади. 10 кун давомида ХХР қишлоқ хўжалигига оид барча дастурлари, уларни амалга ошириш жараёнлари муаммолари, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги, пахта етиштириш, ирригация, тупроқ ва GIS-технологиялари билан танишадилар.

Шуни таъкидлаш керакки, афғон делегациясининг бу галги сафари сўнгги кунлардаги тўртинчи мамлакатга боришидир. Бир неча кун аввал улар Ўзбекистонга, Туркманистон ва Камерунга борган эдилар.

Print
A
A