Афғонистон делегацияси Туркманистонда

  • Nashr qilingan sana : 2/09/2024 soat 13:22
Print
A
A

Афғонистон Муваққат ҳукумати Саноат вазири вазифасини вақтинча бажарувчи Ҳидоятулла Бадрий бошчилигидаги делегация Туркманистон Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси билан учрашди.

Музокаралар чоғида Туркманистон, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон газ қувури лойиҳаси кўриб чиқилди.

Шунингдек, иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича ҳукуматлараро қўмита ташкил этиш ва энергетика лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга келишиб олдилар.

Томонлар бир қатор энергетика, темир йўллари соҳалари бўйича ҳужжатларни имзоладилар.

Print
A
A