Путин Мўғулистонда

  • Nashr qilingan sana : 3/09/2024 soat 08:55
Print
A
A

Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хүрэлсухнинг таклифига биноан Россия Президенти Владимир Путин Халхин-Гол дарёсида совет ва мўғул қуролли кучларининг япон милитаристлари устидан қозонилган қўшма ғалабасининг 85 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиш учун расмий ташриф билан Мўғулистонга борди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

«Музокаралар чоғида давлат раҳбарлари Россия-Мўғулистон ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашадилар. Бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган», дейилади хабарда.

Шунингдек, Владимир Путин ва Мўғулистон Давлат Буюк Хурали (парламенти) Раиси Дашзэгвийн Амарбаясгалан ва Мўғулистон Бош вазири Лувсаннамсрайн Оюун-Эрдэнэ ўртасидаги мулоқотлар режалаштирилган.

Print
A
A