Полиция Тель-Авивдаги намойишчиларни қўлга олди

  • Nashr qilingan sana : 3/09/2024 soat 08:58
Print
A
A

Исроил полицияси 1 сентябрда Тель-Авивда бўлиб ўтган оммавий норозилик намойишида иштирок этган 29 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳабар берди.

Хабарда айтилишича, қўлга олинганлар ҳуқуқ идорлари билан тўқнашувга борганлар, йўлларда ҳаракатларни тўхтатиб қўйганлар, жамоат тартибини бузганлар.

Оммавий намойишлар бутун Исроил бўйлаб 1 сентябрь оқшоми бўлиб ўтган. Иштирокчилар Ғазо секторида ушлаб турилганларни зудлик билан озод қилишни ҳукуматдан талаб қилганлар.

Мамлакат бўйлаб ўтган намойишларда 700 мингдан ошиқ киши қатнашган, энг йирик акция Тель-Авивда ўтказилган, унда 500 мингга яқин киши норозилик тадбирида иштирок этган.

Print
A
A