Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш ҳажми ошди

  • Nashr qilingan sana : 3/09/2024 soat 08:59
Print
A
A

Жорий йилнинг биринчи ярмида Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш ҳажми 91 миллион долларга ошди, бу эса ўтган йилнинг айни даврига кўра 14 фоиз кўпдир.

Trend агентлиги Озарбайжон Давлат статистика қўмитасига таяниб хабар беришича, олти ойлик бу рақам икки давлат ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш ҳажмининг сўнгги 13 йилдаги даражасига етган.

Ҳисобот даврида Озарбайжон Ўзбекистондан 77 миллион долларлик маҳсулотни импорт қилган. Айни шу даврда Озарбайжон Ўзбекистондан 14 миллион долларлик маҳсулотни экспорт қилган.

Print
A
A