Туркия БРИКга аъзо бўлмоқчи

  • Nashr qilingan sana : 3/09/2024 soat 13:48
Print
A
A

Туркия ҳукумати бир неча ой олдин БРИКга аъзо бўлиш учун ариза топширган. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “Bloomberg” хабар берди.
Агентликнинг ёзишича, шу йўл билан Туркия дунёда ўз таъсирини кучайтириш ва ривожланаётган давлатлар билан алоқаларни кенгайтиришга интилмоқда. Бундан ташқари, БРИКга қизиқиш Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича умид сўниб бораётгани ва НАТО иттифоқчилари билан келишмовчиликлар фонида пайдо бўлди.
“Bloomberg”га кўра, мамлакат Президенти Режеп Таййип Эрдўған Ғарб геосиёсий марказ сифатидаги мавқеини йўқотмоқда ва кўп қутбли дунёнинг турли ўйинчилари билан муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор, деб ҳисоблайди. Агентлик маълумотларига кўра, ассоциацияни кенгайтириш масаласи 22-24 октябрь кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган БРИК саммитида кўриб чиқилиши мумкин.
БРИКга Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, Миср, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Эфиопия аъзо.

Print
A
A