Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро сунъий йўлдошлар гуруҳини учириш бўйича ҳамкорлик қилишни муҳокама қилди

  • Nashr qilingan sana : 5/09/2024 soat 09:23
Print
A
A

Ўзбекистоннинг Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси жорий йилнинг 2 – 3 сентябрь кунлари Остона шаҳрида бўлган “Рақамли инклюзия ва трансформация бўйича Осиё – Тинч океани вазирлар конференцияси”да қатнашиш учун хизмат сафарида бўлди. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон космосга сунъий йўлдошлар гуруҳини учириш бўйича ҳамкорлик қилиши масаласи муҳокама қилинди.

Қайд этилишича,тадбир Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссия (ЭСКАТО) томонидан ташкил қилинган.

Print
A
A