Economist: Давлат департаментининг талаби билан Кулеба апрель ойида истеъфога чиқарилмаган эди

  • Nashr qilingan sana : 5/09/2024 soat 09:26
Print
A
A

Украинанинг Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг апрель ойида ҳал этиб бўлинган эди, ўшанда АҚШ Давлат департаменти томонидан бу “ҳукм” рад этилган эди. Бу ҳақда Украина давлат раҳбариятига яқин манбаларга таяниб, The Economist нашри маълум қилди.

Хабарга кўра, апрель ойида Кулебанинг ўрнига президент девонида илгари ишлаган Андрей Сибига ушбу лавозимни эгаллаши тўғрисида овозалар урчиган эди. Аммо, Давлат департаментининг аралашуви билан бу режа амалга ошмай қолган эди.

Кулебанинг кеча лавозимдан истеъфо аризаси, нашрнинг манбасига кўра, Қўшма Штатларда сайлов пойгаси билан овора бўлиб, бу каби масалалар билан шуғулланишга фурсати бўлмагани билан таърифлаган.

Print
A
A