Херш: Нетаньяху ХАМАС ушлаб турган асирларни ҳам қурбон қилишга тайёр

  • Nashr qilingan sana : 5/09/2024 soat 09:27
Print
A
A

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо сектори туннелларида яшириниб юрган ХАМАС ҳаракатининг етакчиси Яҳё Синварни таъқиб этишда давом этишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда таниқли америкалик журналист, Пулитцеров мукофоти совриндори Сеймур Херш ўзининг блогарлик Substack порталида ёзиб чиқди.

“Манбанинг таъкидлашича, Нетаньяху ХАМАС тунеллари тизимини барбод этишга саперларни юборган. Шунга кўра, у асирда ушлаб турилган исроилликларни қурбон қилишга ҳам тайёр. Бу ҳарбий амалиёт чоғида бирорта киши соғ қолмаслиги аниқ”.

Хершнинг маълумотига кўра, Синварни йўқотиш учун “Исроилнинг Армия мудофаасининг махсус кучлари шуғулланмоқда”

Print
A
A