Украинанинг янги Ташқи ишлар вазири – Андрей Сибига

  • Nashr qilingan sana : 6/09/2024 soat 11:18
Print
A
A

Олий Рада депутатлари Украина ташқи ишлар вазири лавозимига Андрей Сибига номзодини тўла қувватлаб чиқдилар. Бу ҳақда депутат Ярослав Железняк ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифасида маълум қилди.

Сибиганинг номзодини 258 депутат ёқлаб чиққан.

Сибига Украина ТИВини 2020 йилнинг март ойидан бери бошқариб келган Дмитрий Кулебанинг ўрнини эгаллайди. Эски вазирнинг лавозимдан кетиш аризасини Олий Рада кўриб чиқиб, 240 парламентарий унинг ишдан кетишига розилик беришган.

Андрей Сибига 49 ёшда. 1997 йилдан турли дипломатик лавозимларда ишлаб келган. У 2016–2021 йилларда Туркияда элчи, президентнинг бош маъмурияти раҳбарининг ўринбосари, кейин эса Ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлган. Жорий йилнинг апрелида ТИ вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Print
A
A