Осиё чемпионати: ўзбекистонлик 33 нафар боксчимиз ярим финалда

  • Nashr qilingan sana : 6/09/2024 soat 11:23
Print
A
A

Самарқанд шаҳрида жорий йилнинг 7-8 сентябрь кунлари триатлон бўйича “Challenge Samarkand-2024” халқаро мусобақаси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон триатлон федерацияси, Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилаётган мусобақаларга айни пайтда қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

– “Challenge Samarkand-2024” халқаро мусобақасини ўтказишдан асосий мақсад мамлакатимизда триатлон спорт турини ривожлантириш ва унинг оммавийлигини оширишдир, – дейди Ўзбекистон триатлон федерацияси бош котиби Елена Кун. – Шунингдек, бу мусобақа орқали бутун дунё бўйлаб жуда кўп сонли мухлисларни, сайёҳларни Самарқандга таклиф этамиз, спорт туризмини ривожлантиришга ҳаракат қиламиз.

Самарқандда ўтадиган бу халқаро турнирда 25 дан кўпроқ мамлакатдан икки минг нафардан ортиқ триатлончи иштирок этиши кутилмоқда. Уларнинг 15 нафари жаҳон тоифасидаги профессионал спортчи, жумладан, норвегиялик Кристиан Блумменфелт, Густав Эден, германиялик Рико Боген, Дания вакили Лаура Мадсен ва бошқа таниқли триатлончилар мусобақада қатнашади.

Print
A
A