Ўзбекистон ва АҚШ: кўп томонлама алоқалар стратегик шериклик даражасига кўтарилган

  • Nashr qilingan sana : 6/09/2024 soat 11:23
Print
A
A

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда вa мухтор элчиси Жонатан Ҳеник билан учрашди. Учрашувда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кўп томонлама алоқалар стратегик шериклик даражасига кўтарилгани алоҳида таъкидланди.
  Мулоқот давомида истиқболда ҳам савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, икки мамлакат ишбилармонлари, айниқса, тадбиркор аёллар ўртасида доимий алоқаларни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.
  Учрашувда мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояси давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, бу борада салмоқли ишлар олиб борилаётгани эътироф этилди.
  Шу билан бирга, Ўзбекистонда барқарор инвестиция муҳитини янада яхшилаш, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Print
A
A