Блинкен: Ғазо секторидаги ярашув 90 фоизга келишилди

  • Nashr qilingan sana : 6/09/2024 soat 15:44
Print
A
A

АҚШ Давлат департаменти котиби Энтони Блинкен Ғазо секторидаги оташкесинни тўхтатиш тўғрисидаги келишув 90 фоизга яқинлашганини айтди. Бу ҳақда у Гаитидаги матбуот анжуманида билдирган.

-Биз бу йўналишда ишларни давом эттирмоқдамиз, тахминимча 90 фоизлик келишувга эришилган. Айрим келишмоқчиликлар борки, бунинг устида ишлар давом эттирилади ва албатта, муросага келинади.

Муаммолар Филадельфия йўлаги ва гаровда ушлаб турилганлар ва қамоқдагиларни алмашиш жараёни билан боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Блинкен Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан Фаластин анклавидаги оташкесинни тўхтатиш тўғрисидаги музокараларга баҳо беришда келишмай қолган жиҳатлари бор. Нетаньяху Fox News телеканалига интервьюсида Исроил ва ХАМАС ўртасида Ғазо сектори бўйича келишувга эришишга анча бор, деб таъкидлаган.

Print
A
A